ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин, Пхеняндаги инқилоб даври обидаларидан бирига бўлган ташрифи чоғида, республикада водородли бомба яратилганлиги ва мамлакат даҳлсизлигига кимдир хавф солган тақдирда, у ишга туширилишини таъкидлади, РИА Новости Корея Марказий Телеграф агентлиги хабари асосида.
Шимолий Корея раҳбари, Корея кучли ядро қуролига эга бўлган мамлакатга айланганини ва даҳлсизликни сақлаб қолиш учун атом ва водород бомбаларини ишга туширишга тайёр эканлигини айтди.
“Кореяни янада кучли давлатга айлантириш учун ҳаракат қилишда давом этамиз. Бизга ҳеч қандай душман фитна уюштиришга ботина олмайди”, — деди КХДР раҳбари.
КХДР 2005 йилда ўзини ядро қуролли мамлакат деб эълон қилди. 2006, 2009 ва 2013-йилларда ядро қуроли ер ости синовларини ўтказди. Ушбу тажрибалар халқаро ҳамжамиятнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. 2012-йилнинг декабр ойида "Кванменсон-3" сунъий йўлдош, юкланган “Инха-3” ракетаси учирилди. Кўпгина мамлакатлар, авваломбор, Япония, АҚШ ва Жанубий Корея, чиндан ҳам минтақалараро баллистик ракета синовдан ўтказилди, деб ҳисоблайди.