Тел-Абьяд учун жангда 40дан ортиқ қурд жангчилари ҳалок бўлди

© Sputnik / Ilya Pitalev / Медиабанкка ўтишСурия. Алеппо шаҳри
Сурия. Алеппо шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтказилган операция давомида қурд жангчилари томонидан 140 нафар “Ислом давлати” террорчилари йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Туркия чегараси яқинидаги Тел-Абьяд шаҳри учун “Ислом давлати” террорчилари билан бўлиб ўтган жангда 43 нафар қурд жангчилари ҳалок бўлди, деб хабар қилади РИА Новости агентлиги.

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
Суриядаги уруш: Путин ва Обама қандай қарорга келишди

Бундан сал олдин “Сурия демократик кқчлари” қуролланган гуруҳлар альянси вакили Таляль Салу якшанбага ўтар кечаси қурд кўнгилли жангчилари “ИД” террорчиларидан Тел-Абьяд шаҳрини тортиб олишга муваффақ бўлишгани ҳақида хабар қилган эди.

Қурдлар вакили Редур Хелил хабарига кўра, якшанбадан душанбага ўтар кечаси амалга оширилган операция давомида кўнгилли жангчилар томонидан 140 нафар жангари йўқ қилинган. Тўқнашув давомида 23 нафар тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмган.

АҚШ ва Россия келишувига мувофиқ, Сурияда 27-февралдан бошлаб “тинчлик сулҳи” кучга кирган. Аммо, “Тинчлик келишуви” “Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” сингари, БМТ томонидан террорчилик уюшмаси деб тан олинган уюшмаларга жорий этилмаслиги алоҳида таъкидлаб ўтилган эди.

Янгиликлар лентаси
0