ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Москва раҳбарияти сешанба куни Женевада БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан Мистура билан учрашув ўтказади. Учрашувда Туркия томонидан Суриядаги тинчлик битими бузилиши масаласи муҳокама қилинади, дейди Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Богданов.
"Мен эга маълумотларга кўра, ҳозирда Туркия томондан қоидабузарликларга йўл қўйилмоқда. Туркия қурдлар позицияси бўйлаб ўт очмоқда. Бу омма эътиборидан четда қолгани йўқ, ушбу мавзу кенг муҳокама қилиняпти. Бугун Женевада Россия ТИВ раҳбари Лавровнинг Де Мистура билан учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувда ушбу мавзу кўтарилишига умид қиляпмиз”, — деди у.