ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik, Алена Палажченко. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Сурияда тинчлик ўрнатиш борасида Россия ва АҚШ ўртасида имзоланган келишувни қўллаб-қувватлашини билдирди, аммо ушбу битим, биринчи галда Башар Асад манфаатига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди, РИА Новости хабари асосида.
Эрдўғон ушбу келишув оқибати ниҳоятда аянчли бўлиши мумкинлигидан ҳавотирдалигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта якунида Россия раҳбари Владимир Путин ҳамда АҚШ президенти Барак Обама Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишиб олишган эди. Россия ва Америка ўртасида ёпиқ турда ўтказилган бир неча раунд музокаралар натижасида, 2016-йил 27-феврал, Дамашқ вақти билан ярим тундан бошлаб Сурияда жанговор ҳаракатларни тўхтатиш битими имзоланди.
"Сурияда тинчлик ўрнатилишини, умуман олганда, яхши, ахир бу суриялик биродарларимизга бир оз нафас ростлаш имконини беради. Аммо, шу туфайли, ўзининг ярим миллион фуқаролари ўлимига сабабчи бўлган Асад режими ҳам ўзига хос тарзда қўллаб-қувватланади. Бу битим ниҳоятда фожиали оқибатларга олиб келмасайди, деган ҳавотирдамиз”, — деди Эрдўғон.
Туркия президентининг таъбири билан айтганда, АҚШ ва Россия ўртасидаги келишув “Суриянинг ҳақиқий эгалари четга улоқтириб, Асад ва унинг шериклари нонига сариёғ суркаб беради”.
"Илгарилари янги ҳудудлар истило қилинганда, шунга ўхшаш ҳаракатлар амалга оширилган. Туркиянинг сезгирлигини ҳеч ким ҳисобга олмаган кўринади. Биз ушбу тинчлик битимизни, ниҳоятда катта қизиқиш билан кузатиб борамиз”, — қўшимча қилди Туркия президенти.
Эрдўғоннинг сўзларига қараганда, тинчлик битими Анқара томонидан террорчилик уюшмаси, деб қараладиган Сурия қурдлари “Демократик иттифоқи партияси”га жорий этилмаслиги лозим.