Эрдўғон Россия билан дўстлик алоқалари тикланишига умид билдирди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишТуркия президенти Эрдўғон.
Туркия президенти Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатлар нормал ҳолатга қайтиши албатта ижобий самара беришига умид билдирган Эрдўғон, гап орасида яна Россия Туркия ҳаво чегарасини бузганини таъна қилиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik, Алена Палажченко. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон рус халқини ўзига душман деб билмаслигини таъкидлаган ҳолда, Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар қайта тикланишига умид билдирди, РИА Новости хабарига кўра.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон: Россия ва АҚШ битими туфайли “Асаднинг пичоғи ёғ устида” бўлади

"Биз рус халқига думшан эмасмиз. Россиядан йилига тўрт миллион сайёҳларни қабул қиладиган мамлакат бундай деб ўйлаши, мумкин ҳам эмас. Россия ва Туркия ўртасидаги савдо айланмаси йилига 35 миллардга етган эди, биз бу рақамни 100 миллардга етказишни хоҳлаган эдик. Икки нафар учувчини деб, Россия Туркия каби дўстини йўқотгани, ачинарли, албатта. Умид қиламанки, муносабатларни яхшилаш учун кўрилаётган чоралар ижобий самара беради”, — деди Эрдўғон чоршанба куни Анқарада маҳаллий маъмурият вакиллари билан учрашув давомида.

"Айтишадики, агар биз Россияга қарашли самолётни уриб туширмаганимизда, ҳозирги инқироз ҳолатига келиб қолмас эдик. Нимага, агар Россия бизнинг ҳаво чегарамизни бузмаганида, шу аҳволга тушмаган бўлардик, деб гапиришмайди?" — деди президент.

Эрдўғон, шунингдек, Россия учун Сурия — “олис ўлкадаги манфаат” бўлиши мумкин бўлган бир пайтда, Туркия учун бу — “ҳаёт-мамот” масаласи эканлигини таъкидлаб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0