Нуриддин Убайдуллаев Ўзбекистоннинг ШҲТ Котибиятидаги доимий вакили этиб тайинланди

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишШҲТ аъзо-мамлакатлар раҳбарлари кенгаши.
ШҲТ аъзо-мамлакатлар раҳбарлари кенгаши. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг ШҲТ Котибиятидаги доимий вакили ўзгарди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинган.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятидаги доимий вакили ўзгарди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинган.

Россия Федерацияси президентининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича махсус вакили Бахтиёр Хакимов. - Sputnik Ўзбекистон
Россия ШҲТ ва ЕИИ иқтисод ва савдо вазирларининг навбатдан ташқари учрашувини ўтказмоқчи

"Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг биринчи котиби Нуриддин Убайдуллаев Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятидаги доимий вакили этиб тайинланди", дейилган хабар матнида.

ШҲТга аъзо мамлакатлар — бу Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Белоруссия, Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон эса кузатувчи давлатлар мақомига эга. 2015-йил июл ойида ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни қўшиш жараёни ишга туширилган.
Бу йил ШҲТга раислик қилиш ваколати Ўзбекистонга ўтди. ШҲТ саммити 2016-йил 23-24 июн кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0