ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Туркия президенти Тойиб Эрдўғоннинг Россия билан дўстлашиш ҳақидаги гапида сўзлар ўрнини алмаштириш лозимлигини айтди, РИА Новости хабарига кўра.
Бундан сал олдин Эрдўғон рус халқини душман деб ҳисобламаслиги ҳақида таъкидлаган эди. "Россия икки нафар учувчини деб, Туркиядек дўстидан айрилгани, ачинарли”, — деди у Су-24 можаросига навбатдаги бор изоҳ берар экан.
"Энди эса сўзларни тўғри кетма-кетликда жойлаштириб чиқамиз: "Россия Туркияни деб икки нафар учувчисидан маҳрум бўлди", — деб ёзган Мария Захарова ўзининг Facebookдаги саҳифасида.