Қурмонбек Боқиевнинг самолёти қанчага сотилди?

© Sputnik / Валерий Титиевский / Медиабанкка ўтишБизнес класс самолёти Beechcraft King Air 350
Бизнес класс самолёти Beechcraft King Air 350 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2008-йил Қурмонбек Боқиев учун харид қилинган самолёт савдосидан тушган пулларга бошқа самолёт харид қилиниши таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. "Эйр Қирғизистон" авиакомпанияси 2008-йил Қурмонбек Боқиев учун харид қилинган самолёт савдосидан тушган пулларни, бошқа самолёт хариди учун сарфлайди, деб хабар қилади ҳукумат раиси Жўлдошбек Бектурганов.

Android One смартфони. - Sputnik Ўзбекистон
Ноутбук ва смартфонлар аккумуляторларини самолётда олиб ўтиш таъқиқланди

2008-йилда Beechcraft SuperKingAir-350 ҳаво кемаси ким ошди савдосида ўша вақтдаги президент – Қурмонбек Боқиев учун 6,3 миллион долларга харид қилинган.

Самолёт Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги балансида бўлган, апрел ойидаги воқеалардан кейин “Эйр Қирғизистон” давлат компаниясига топширилган.

"Ҳаво кемаси 3 миллион 130 минг долларга сотилди. Барча пуллар "Эйр Қирғизистон" компанияси балансига йўналтирилади. Самолёт, унда ҳеч ким учмаётгани туфайли сотувга қўйилди, ўрнига бошқа самолёт харид қилинади", — деди Бектурганов.

 

Янгиликлар лентаси
0