Ноутбук ва смартфонлар аккумуляторларини самолётда олиб ўтиш таъқиқланди

© GoogleAndroid One смартфони.
Android One смартфони. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ноутбук ва смартфонларда ишлатиладиган стандарт аккумуляторлар ёнғинни келтириб чиқариши мумкин, деган хулосага келингани учун, уларни самолётларда олиб ўтиш таъқиқланди. Таъқиқ ёнғинга дош берувчи упаковка ихтиро қилинмагунига қадар амал қилиши таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (International Civil Aviation Organization, ICAO) йўловчиларни ташувчи ҳаво кемаларида, багаж орасида литий-ионли аккумуляторларни олиб ўтишни таъқиқлади, деб хабар қилади Рейтер агентлиги.

Фотоаапарат, смартфон ва бошқа электроника воситаларида ишлатиладиган аккумуляторлар ёнғинни келтириб чиқариши мумкин, деган хулосага келингани боис, уларни самолёт бортига олиб чиқиш таъқиқланди.

Ушбу қарор 2016-йил 1-апрел санасидан бошлаб кучга киради ва “хавфли юк” учун янги, оловга дош берадиган стандарт упаковка ишлаб чиқилмагунига қадар амал қилади.

Таъқиқ ICAOга аъзо 191 та давлат учун мажбурийдир. Шу жумладан, Ўзбекистон ва Россия учун ҳам.

Янгиликлар лентаси
0