ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. НАТОга аъзо мамлакатлар Туркия президенти Тойиб Эрдўғоннинг кундан кун ортиб бораётган жиноятлари рўйхатига жиддий эътибор қаратишлари лозим. Альянс аъзолари бу каби иттифоқдошга эҳтиёж бор-йўқлигини ҳал қилмоқликлари лозим, деб ёзади Huffington Post, РИА Новости хабари асосида.
Яқин-яқинларгача,НАТОга аъзо баъзи мамлакатлар ўз ичидан ёв чиқиб, ҳаммани сотишини тасаввур қилмас эди. Альянс, бордию бирор мамлакат ҳатти-ҳаракати назоратдан чиқадиган бўлса, уни расман ўз сафидан чиқариб ташлаш учун керакли механизмга эга эмас, ҳатто. Аммо шундай пайт келди.
Туркия НАТОдаги иттифоқдошларидан шу даражада узоқлашиб кетдики, ҳатто, “Ислом давлати” террорчиларини Ғарбга қарши курашда қўллаб-қувватлай бошлади, деб таъкидлайди нашр.
Ражаб Тойиб Эрдўғон ҳукумат тепасига келгач, Туркия давлати кескин равишда авторитаризм ва диний консерватизм томон бурилиш қилди, ўз дўстларини йўқотди ва боши берк кўчага олиб борувчи можароларга аралашиб қолди. Ўзига дўст бўлган қудратли Россия давлатини битта ўқ билан душманган айлантирган, қолаверса, Қурдлар “можароси” исканжасида қолган Туркия кўчаларида бугун тўхтовсиз бомбалар портламоқда. Душманлар тобора чегарага яқин келмоқда. Эрдўғон эса НАТОдан уни сўзсиз қўллаб-қувватлашни талаб қилмоқда, деб ёзади мақола муаллифи.
Аммо альянс мамлакатлари улардан ўзини ҳимоя қилишни талаб қилаётган Анқара найрангларига учмасликлари лозим, деб таъкидлайди муаллиф.
"Шимолий атлантика кенгаши, Туркияни расман НАТО таркибидан чиқариб ташламоғи лозим, акс ҳолда, Эрдўғоннинг жанговорлиги ва тобора авж олаётган босқинчилик кайфияти, дунё ҳамжамиятини Учинчи жаҳон уруши домига тортиши шубҳасиз”, — деган сўзлар билан хотима ясайди нашр.