ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Еврокомиссия раҳбари Жан Клод Юнкерга агар ЕИ Анқара билан келишув шартларини ўзгартирмаса, у мамлакат чегарасини очиб, Европани қочоқларга тўлдириб ташлашини айтиб пўписа қилди, хабар қилади РИА Новости Spiegel нашри асосида.
Эрдўғон Юнкердан шартномага мувофиқ тўланадиган маблағ миқдори қанчалигини сўраганида, Юнкер, ЕИ режасига мувофиқ, Анқара икки йил давомида уч миллиард евро олишини маълум қилди. Аммо Туркия президентини бу маблағ қониқтирмади. У бу келишувдан Анқара эмас, ЕИ манфаатдорлигини таъкидлаган ҳолда, йилига уч миллиард евродан тўланишини талаб қилди. Эрдўғон, шунингдек, Туркияга қолса, мигрантлар муаммоси осонликча ҳал этилишини айтишни унутмади. “Менинг давлатим бу муаммони осонликча ҳал қила олади. Яъни, муаммо европаликлар зиммасига юклатилиб, қочоқлар учун Туркия чегаралари очиб қўйилади. Автобус-автобус қочоқлар тўғри Миср ва Болгария бўсағасига олиб бориб ташланади”, — деди Туркия раҳбари.
Эрдўғон, агар Европа у қўяётган шартларга кўнмаса, жуда катта муаммоларга дуч келишига шаъма қилди. Туркия президенти Брюссель бу муаммони мустақил ҳал қила олмаслигига шубҳа қилмаяпти, ҳатто, деб ёзади нашр.
"Хўш, ушбу шартнома бекор қилинса, ЕИ нима қилади? Ўлдирадими қочоқларни?” — савол берди Эрдўғон Юнкерга. Туркия президенти шунингдек, ЕИ раҳбарлари уларни олдинда қай даражада мураккаб ҳолат кутаётганини тасаввур қилаолмасликлари ҳақида айтиб ўтди. "Гап Туркия қирғоқларида топилган битта ўлик болакай ҳақида бормаяпти – уларнинг сони ўн-ўн беш минг нафарга етиб бориши мумкин. Хўш, бунга қарши қандай чора кўрмоқчисизлар?", — деди у.
Айни вақтда минглаб қочоқларни ўз бағрига олган Туркия Европа Иттифоқи учун ўзига хос “тўсиқ” вазифасини ўтамоқда. Шу боис, ўртадаги келишув шартларини муҳокама қилар экан Туркия президенти Европа Иттифоқига ўз талабларини илгари суриши мумкин. Аммо бу талаблар тез орада европаликлар ҳаётини заҳарлаши турган гап, деб хулоса қилади нашр.