ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Феврал ойи бошида Афғонистон шимолида толиблар Ўзбекистон ҳудудидан ўтган электр ўтказгичларини ишдан чиқарган эди. Натижада, мамлакат шимоли бир ойча вақт давомида ёруғлик нурисиз яшашга маҳкум бўлди, РИА Новости хабарига кўра.
"Қобулга электр энергиясини етказиб бериш ишлари душанба куни қайта тикланди, ҳозирда муаммо бартараф этилган", — деб таъкидлади электр энергияси компанияси вакили Мирвейс Алями.
Бундан ташқари, жангарилар, Афғонистон шимолида ҳам портлашлар содир этиб, Қобул шаҳрини Тожикистондан импорт қилинадиган электр энергиясидан маҳрум қилишган эди.