ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Афғонистон шимолида жангарилар Ўзбекистон ҳудудидан ўтган электр ўтказгичларни ишдан чиқарди. Натижада, мамлакат шимоли ёруғлик нурисиз қолди. Қобулдаги бутун бошли кварталлар светсиз ҳувиллаб қолмоқда, хабар қилади РИА Новости Sputnik Dari хабари асосида.
"Дэ Афганистан Брешна Шеркат" Миллий энергетика корпорацияси (De Afghanistan Breshna Sherkat) толибон томонидан электр ўтказгичлари линияларидан бири тўлиқ ишдан чиқарилгани ҳақида хабар қилди. Террорчилар яна битта линияга ҳужум қилмоқчилиги таъкидланмоқда.
Афғонистон Энергетика ва сув таъминоти вазирлиги матбуот-котиби Абдулбосид Абдий Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда айни пайтда беш миллионга яқин киши – мамлакат аҳолисининг олтидан бир қисми, номаълум муддатга ёруғлик нурисиз қолиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.
"Биз нима қила оламиз? Биз ожизмиз! Бу ерда айб мамлакат инфраструктураси етарли даражада хавфсизлик билан таъминланмаганликда! Модомики, электр ўтказгичларнинг асосий линиялари ўтган туманлар хавфсизлик билан таъминланмас экан, на биз, на "Дэ Афганистан Брешна Шеркат" энергетика корпорацияси ушбу ҳолатни ўз кучимиз билан тўғрилай олмаймиз", — деди матбуот-котиб.
У шунингдек, электр ўтказгичлари ўтган ҳудуд миналаштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида таъкидлади. “”Брешна” ўз ишчилари ҳаётини ҳатар остига қўйиб, толибон томонидан шикаст етказилган линияларни созлаган тақдирда ҳам, кейинчалик, бу каби ҳужумлар яна такрорланмаслигига кафолат йўқ”, дея таъкидлади Абдулбосид Абдий.
Жамоатчилик томонидан ўтказилган босим ҳамда келиб тушган минглаб шикоят аризалари туфайли, Афғонистон Мудофаа вазирлиги электрўтказгичлар ўтган туманларни хавфсизлик билан таъминлашга тайёрлигини маълум қилди.
Аммо, тегишли чоралар қачон кўрилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.