Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги Меҳнат вазирлигига айлантирилди

© Pixabay / KuriousЎзбекистон Республикаси байроғи
Ўзбекистон Республикаси байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлигининг ижтимоий муҳофаза бўлими Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Президент Ислом Каримовнинг 2016 йил 22 февраль куни қабул қилган “Аҳолининг заиф қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан Меҳнат ва Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий муҳофазалаш вазирлиги Меҳнат вазирлигига айлантирилди.

Ҳужжатга биноан, ногирон, жумладан, ногирон болалар, уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, ёлғиз қариялар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, имконияти чекланган инсонларни касбий-ҳунар ўрганишларини ташкиллаштириш ва инклюзив касбий таълимни ривожлантириш масалалари энди Меҳнат вазирлиги зиммасига юклатилди.

Аввал Меҳнат ва ижтимоий муҳофазалаш вазирлиги амалга оширган эҳтиёжманд оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашни назорат қилиш вазифалари Молия вазирлигига ўтказилди (пенсия билан таъминлаш масалалари 2010 йилдан буён Молия вазирлиги ҳузурида жорий этилган Пенсия жамғармаси зиммасида).

Стоматология поликлиникасида - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 86 % болаларда кариес бор

Меҳнат ва ижтимоий муҳофазалаш вазирлиги қамровида бўлган “Мурувват” интернат-уйлари, “Саховат” ногиронлар ва қариялар уйлари, ногиронларни протезлаш ва реабилитация қилиш Миллий маркази, ногиронлар учун реабилитацион регионал марказлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлари, Тошкент ва Фарғонадаги имкониятлари чекланган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, пойтахтдаги №2 сонли юридик коллежи Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Меҳнат вазирлиги фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари аҳоли бандлиги даражасини тизимли тартибда чуқур таҳлил қилиш, бандликни таъминлаш дастурини амалга оширишни ишлаб чиқиш ва мониторинг қилишни мувофиқлаштириш, деб белгилаб қўйилди.

Меҳнат вазирлиги аҳолининг ишсиз қатлами, биринчи навбатда, ёшлар, аёллар ва ногиронларни иш билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатиш, касб-ҳунар ўргатиш ва малакасини ошириш масъулиятини ҳам ўз бўйнига олади. Бундан ташқари, меҳнат вазирлиги зиммасига меҳнат ва бандликни муҳофаза қилиш соҳаси қонунчилигида мувофиқликнинг таъминланишини назорат қилиш ҳам юклатилди.

Давлат раҳбарининг фармонида белгиланишича, қабул қилинган қарор ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз қариялар ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари турмуш даражаси ва сифатини ошириш, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

ГМОли маҳсулотлар ишлатилишига қарши Екатеринбурда болалар аравачалари паради - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ГМОли маҳсулотлардан буткул воз кечиши мумкин

Эслатиб ўтамиз, 2010 йил 1 январдан пенсия, шунингдек, ижтимоий нафақалар, товон пуллари ва бошқа тўловларни тайинлаш, молиялаштириш, ҳисоб-китоб ва мониторинг қилиш вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари амалга оширади.

 

Янгиликлар лентаси
0