Ўзбекистон ГМОли маҳсулотлардан буткул воз кечиши мумкин

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишГМОли маҳсулотлар ишлатилишига қарши Екатеринбурда болалар аравачалари паради
ГМОли маҳсулотлар ишлатилишига қарши Екатеринбурда болалар аравачалари паради - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги ҳақидаги” қонунга болалар учун мўлжалланган маҳсулотлар таркибида ГМОли моддаларни буткул таъқиқлаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. 2016 йилда Ўзбекистонда таркибида ГМО – генетик модификация қилинган объектлар, бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни олиб кириш ва истеъмол қилиш тартибига ўзгаришлар киритилсин, дейилган душанба куни эълон қилинган президент қарорида.

Янги ҳужжатга кўра, “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги ҳақидаги” қонунга, болалар учун мўлжалланган маҳсулотлар таркибида ГМОли моддаларни буткул таъқиқлаш ва ГМОли маҳсулотларни республикага олиб келиш ва истеъмол қилишни чеклаш борасида ўзгаришлар қиритилади. Талаб қилинган ўзгаришлар ушбу йил кузгача ишлаб чиқилиб, Республика парламенти муҳокамасига тақдим этилиши керак.  

Қонунга керакли қўшимчалар киртиш, “2016 йил — соғлом она ва соғлом бола йили” дастури доирасида, оилада она ва бола соғлиғини яхшилаш борасида кўзда тутилган чоралардан бири бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Ўзбекистонда йодланмаган тузларни олиб киришни таъқиқлаган эди. Ушбу чора қабул қилинишига, Республикада организмда йод етишмаслиги билан боғлик касалликларнинг кенг авж олиши сабаб бўлган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, аҳолининг 40 % дан ортиғи йод маҳсулотларини керакли миқдорда истеъмол қилмайди, чунки Ўзбекистон анъанавий озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида йод кам.

 

Янгиликлар лентаси
0