Башар Асад мамлакатдаги навбатдаги сайловлар кунини эълон қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишСурия президенти Башар Асад
Сурия президенти Башар Асад - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурия президенти Башар Асад 2016-йил 13-апрел санасида мамлакатда парламент сайловларини ўтказиш ҳақида “63- рақамли фармон”ни имзолади. Парламент сайловлари Сурияда охирги марта 2012-йилнинг май ойида ўтказилган.

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik, Михаил Алаеддин. Сурия президенти Башар Асад 13-апрел санасида мамлакатда парламент сайловларини ўтказиш тўғрисида фармон эълон қилди, дейилади Сурия миллий агентлиги(САНА) расмий сайтидаги хабарда.

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
Суриядаги уруш: Путин ва Обама қандай қарорга келишди

Сурияда қуролланган можаро бошлангандан буён, парламент сайловлари иккинчи маротаба ўтказилмоқда.
Мамлакатда охирги парламент сайловлари 2012-йилнинг май ойида ўтказилган бўлиб, унда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқороларнинг 51% иштирок этган.
Башар Асад, шунингдек, хориж оммавий ахборот воситаларига берган интервьюларида, мамлакатда ўтказиладиган парламент сайловлари билан бир қаторда, навбатдан ташқари ўтказилиши мумкин бўлган президент сайловлари ҳақида ҳам кўп такрорлаган. Давлат раҳбарининг сўзларига қараганда, аксарият сурияликлар уни қўллаб-қувватлашларини билдирганлар. Шу боис, келажакда ўтказиладиган президент сайловларида Асад яна ўз номзодини қўйишини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0