Владимир Путин: “Ислом давлати”га қарши уруш давом этади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин “Ислом Давлати”, “Жабҳат ан-Нустра” ва бошқа террорчилик уюшмалари позицияларига қарши авиазарбалар берилиши давом этишини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ёпиқ турда ўтказилган бир неча босқич музокаралардан сўнг, АҚШ ва Россия расмийлари 2016-йил 27-феврал, Дамашқ вақти билан 00:00дан бошлаб, Сурияда жанговор ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида келишиб олдилар.

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
Суриядаги уруш: Путин ва Обама қандай қарорга келишди

Аммо, Россия раҳбари Владимир Путиннинг таъкидига кўра, БМТ “қора рўйҳати”га киритилган “Ислом Давлати”, “Жабҳат ан-Нустра” ва шу сингари бошқа террорчилик уюшмалари объетларига қарши авиазарбалар берилиши давом этади.
Путиннинг сўзларига қараганда, Россия ва АҚШ ҳарбийлари Сурияда таъқиб остига олинмайдиган уюшмалар борасида ҳамжиҳатликда келишиб оладилар.

"Россия ва Америка ҳарбийлари ана шундай уюшмалар мавжуд ҳудудларни харитада биргаликда белгилаб олишади. Бундай гуруҳларга қарши САР ҳарбий кучлари, Россия Қуролли Кучлари ҳамда АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳарбий операцияларни амалга оширмайди. Муҳолифатчилар, ўз навбатида, САР ва уларни қўллаб-қувватловчи гуруҳларга қарши жанговор ҳаракатларни тўхтатадилар", — деди у.

Россия Давлат департаментида, яқин кунларда, Сурияда ўт очишни тўхтатиш борасида мониторинг механизми яратилиши таъкидланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0