Олимпиада лицензияси олган спортчиларга 50 млн сўм мукофот берилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишРио-де-Жанейро мэри Эдуарду Паэш Олимпиада байроғи билан
Рио-де-Жанейро мэри Эдуарду Паэш Олимпиада байроғи билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бразилиядаги ёзги олимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритган спортчилар 50-60 млн сўмдан мукофот олади. Олтин, кумуш ва бронза медаллар учун эса алоҳида мукофотлар берилади. Ўзбекистон Рио-де-Жанейродаги олимпиадага юзга яқин лицензия олишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи марта Олимпиада лицензиясини қўлга киритган спортчилар ва уларнинг мураббийлари учун мукофот тадбиқ этилди, деб хабар берди Республика Олимпиада қўмитаси вакили Sputnik мухбирига.

Вакилнинг сўзларига қараганда спортчилар ва тренерлар учун мўлжалланган мукофот қиймати 50-60 млн сўм атрофида. Олимпиадада ютиб олинган совринлар учун эса алоҳида мукофотлар берилади. 

“Биз спортчилар ва уларнинг мураббийлари учун, Бразилия олимпиадаси олдидан, биринчи марта бундай қўшимча рағбатлантирувчи омил киритдик. Шундай йўл билан биз ўз атлетикачиларимизни нафақат маънавий балким моддий йўл билан ҳам қўллаб қувватламоқчимиз”, — деди Миллий Олимпиада қўмитаси вакили.

Олимпиадада олтин, кумуш ва бронза медаллар олган спортчилар учун бериладиган мукофотлар ҳам сақланиб қолган. Уларнинг аниқ миқдори, одатдагидек, олимпиададан бир ой олдин, президент қарори билан белгиланади. Одатга кўра, Олимпиада қўмитаси ҳам ғолиблар учун алоҳода мукофот белгилайди.

Ўзбекистон Риода бўлиб ўтадиган олимпадага катта умид боғлаган. Лондонда бўлиб ўтган олимпиада ва паралимпиадага қараганда Ўзбекистон делегациясида спортчилар сони тўрт баравар ошиши керак. Бўлажак олимпиада учун Ўзбекистон жамоаси юзга яқин лицензия қўлга киритишни режалаштирган. Қўмита бу борада сузувчилар, дзюдочилар, гимнастикачилар ва футбол жамоасига катта умид боғламоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон спортчилари ихтиёрида 30та лицензия бор.

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов: Ўзбекистонда спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар билан фахрланиш мумкин!

2016 йилги ёзги олимпиада ўйинлари 5 – 21 августда, Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади. Мусобақалар Бразилиянинг Белу-Оризонти, Бразилиа, Салвадоре ва Сан-Паулу шаҳарларида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бу Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган биринчи олимпиада ўйинларидир. Лотин Америкасида 1968 йилда Мехикода Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтганди. Ушбу олимпиадада 306 тўплам медаллар  тақдим этилади, 206 мамлакатлардан спортчилар қатнашади.

Янгиликлар лентаси
0