Ислом Каримов: Ўзбекистонда спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар билан фахрланиш мумкин!

© МИД УзбекистанаЎзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлатимиз раҳбари Жамғарма ташкил этилганидан буён, 14 йил ичида амалга оширилган ишлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича фикр юритди.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Президентимиз Ислом Каримов раислигида 11 февраль куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Жамғарма ташкил этилганидан буён, 14 йил ичида амалга оширилган ишлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича фикр юритди.

ЕИ Ўзбекистонда болалар меҳнатидан воз кечишда эришилган ютуқларни қайд қилди

–Мана, орадан 14 йил ўтди. Болалар спортини ривожлантиришга қаратилган аниқ мақсадли ишларимиз натижасида ўғил-қизларимиз мунтазам шуғулланадиган спорт турларининг сони кескин равишда ошиб бормоқда. Масалан, айни шу ёшдаги болалар 2005 йилда 43 турдаги машғулотларга қатнаган бўлса, бугунги кунда улар 59 спорт тури билан шуғулланаётгани бу соҳадаги ютуқларимиз нафақат сон жиҳатидан, балки сифат жиҳатидан ҳам ўсиб бораётганини кўрсатади, — деди Президентимиз.

"Илгари бугунгидай замонавий сузиш ҳавзалари, теннис кортлари ёки гимнастика заллари етти ухлаб тушимизга ҳам кирмас эди. Мисол учун, сузиш деганда, ариқ ёки каналларда, оддий санитария талабларига ҳам жавоб бермайдиган лойқа сув ва ҳовузларда чўмилишни тасаввур қилар эдик. Бунинг оқибатида республикамиз аҳолиси, энг ёмони, болалар ўртасида оғир касалликлар ниҳоятда кўпайиб кетгани, оналар ва болалар ўлими бўйича Ўзбекистон собиқ иттифоқда энг олдинги ўринларда тургани ҳам кечаги тарихимиздан яхши маълум.

Кейинги йилларда кенг кўламдаги болалар спортини тизимли асосда ривожлантириш бўйича амалга оширган ишларимиз натижасида бугунги кунга келиб спорт билан шуғулланадиган 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларимиз ўртасида ўткир респираторли вирусли инфекциялар билан касалланиш 47,3  фоизга, пневмония бўйича 55,6, бронхит бўйича 61,7, сколиоз бўйича 45,5 фоизга камайгани биз эришган энг муҳим натижа сифатида албатта барчамизни қувонтиради", — деб қайд этди Ислом Каримов.

Бундай ижобий ўзгаришларни ҳар қайси ота-она ўз оиласи, ўз фарзандлари мисолида кўриб, спортнинг бу борадаги таъсири ва аҳамиятини тобора чуқур англаб етмоқда.

Янгиликлар лентаси
0