Эрдўғон: Қурдларнинг ҳар бир ўқ узишига, қаторасига ўқ узишлар билан жавоб қайтарамиз

© AP Photo / Francois MoriТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Суриядаги қурд кучлари ўққа тутилишда давом этишини маълум қилди. “Анқара ўз позициясини ўзгартирмайди, қурд кучларини оммавий қиришда давом этамиз”, деб таъкидлади у.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik, Федор Смирнов. Суриядаги қурд кучлари томонидан қилинаётган ҳужумларга жавобан, Туркия уларни ўққа тутишда давом этади, деб таъкидлади Туркия президенти Тойиб Эрдўғон, РИА Новости хабари асосида.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон “қурдлар масаласи”ни ҳал қилишга чақирган олимларни “нодонлар” деб атади

Туркия артиллерияси тўрт кундан буён Миннех авиабазасидаги қурд кучлари жангариларини тўхтовсиз ўққа тутмоқда.
"Биз ҳеч қачон ортга чекинмаймиз. Бу ҳақда ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмасин. Суриялик қурдлар томонидан бўладиган ҳар битта ўқ узишга қаторасига ўқ узишлар билан жавоб қайтарамиз", — деб таъкидлади Эрдўғон чоршанба куни Анқара қишлоқларидаги маъмурият вакиллари билан учрашув давомида.
2011 йил март ойидан буён Сурияда давом этиб келаётган қуролланган можарода БМТ маълумотларига кўра, 220 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган. Бунда ҳукумат жангчилари “Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” сингари турли террорчилик уюшмалари га қарши курашиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0