ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik, Ален Палажченко. Туркия президенти маъмуриятидаги манба россиялик пранкерларнинг Туркия президентига қўнғироқ қилишгани тўғрисидаги хабарни инкор этмоқда, хабар қилади РИА Новости.
Бундан сал олдин россиялик телефон хулиганлари сифатида танилган Владимир Кузнецов ва Алексей Столяров(Вован ҳамда Лексус), Украина президенти Петр Порошенко ва Бош вазир Арсений Яценюк номидан Туркия президенти Тойиб Эрдўғон билан суҳбат қуришгани ҳақида таъкидлашган эди.
"Мен бу ҳақда ҳеч қандай гап эшитганим йўқ, лекин шуни айтишим мумкинки, президентга осонликча қўнғироқ қилишнинг иложи йўқ. Бундай музокаралар учун махсус алоқа каналлари ҳамда алоҳида жараён тақазо этилиши сабабли, бу хабарни ёлғон деб ҳисоблайман”, деди суҳбатдош.