ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Владимир Кузнецов(Вован) ва Алексей Столяров(Лексус) исмли россиялик телефон хулиганлари Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонни чув туширгани ҳақида маълум бўлди, РИА Новости хабари асосида.
Телефон орқали кечган суҳбат давомида Кузнецов ва Столяров ўзларини Украина президенти Пётр Порошенко ҳамда Бош вазир Арсений Яценюк сифатида таништиришган.
Суҳбат анонси Кузнецовнинг YouTubeдаги расмий сайтида омма эътиборига ҳавола қилинган. Суҳбатнинг тўлиқ версияси 12 феврал куни чоп этилиши айтилмоқда.
Туркия президенти Украина раҳбари билан илиқ салом-алик қилган ва уни “қадрдон дўстим” деб атаган.
Суҳбат давомида “Украина томон” “Россия санкциялари туфайли жабр кўрган” мамлакат раҳбарлари учрашувини ташкиллаштириш нияти борлиги ҳақида айтиб, Россияга қарши ҳаракатларни ташкил этишни таклиф қилган. "Бажонидил. Бу борада заррача шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас”, — жавоб қилган Эрдўғон.
Пранкерлар шунингдек, Эрдўғондан “Су-24 можароси” юзасидан Россия президентидан узр сўраши-сўрамаслиги ҳақида ҳам савол беришган.
Владимир Кузнецов ва Алексей Столяров бундан олдин британиялик қўшиқчи Элтон Жон, Одесса губернатори Михаил Саакашвили, Киев мэри Виталий Кличко ва бошқа бир қатор таниқли шахсларга қўнғироқ қилиб, уларни масхарабозлик объектига айлантирган.