ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ Россиянинг икки фронтга жанг қилишидан манфаатдор эканини таъкидламоқда.
"Мен “фитналар назарияси” тарафдоримасман, аммо АҚШ ҳукумати раҳбарлари норасмий, “тор” доираларда Россияга қарши фитна уюштиришаётганини исботловчи фактлар бор. Америка Россияни икки фронтга жанг қилишга мажбур қилмоқчи. Улар Украинадаги танг вазият барҳам топмаслигини, Донбассда инқироз ўчоқлари мунтазам равишда ўт олиб туришини хоҳлашяпти. Буларнинг барчаси Россиянинг Суриядаги ҳаётини “заҳарлаш” учун амалга оширилаётгани шубҳасиз”, — деди Лавров “Московский комсомолец” газетасига берган интервьюсида.