ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Вашингтон Россияни яккалаб қўйиш ёки унинг обрўйини регионал даражага тушириб қўйишнинг иложи йўқлигини тушуниб етди, деб таъкидлайди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, РИА Новости хабари асосида.
"Вашингтон Россияни “яккалаб қўйиш" ёки унинг обрўйини регионал даражада тушириб қўйишнинг иложи йўқлигини тушуна бошлади, чамамда. Биз томонга қарата қилинган агрессив ҳаракатлар билан бир қаторда Барак Обама маъмурияти замонавий муаммола юзасидан биз билан учрашувлар ўтказишда давом этди. Ваҳоланки, ташаббус улар томондан бўлди, улар биздан кўпгина масалаларда ёрдам сўрашди", — деди Лавров Италиянинг “Лимес” журналига берган интервьюсида.
Россиялик вазир Москва АҚШга ҳар доим “икки томонлама муносабатларни ҳалол ҳамкорлик асосида, ҳеч қандай мажбурлашларсиз ва ўз амрини ўтказиш сиёсатисиз ривожлантиришни” таклиф қилиб келганини таъкидлаб ўтди.
"АҚШ Россия билан ҳамкорликни йиғиштиришга қарор қилганида – улар бу қарорни Украинадаги инқироздан анча олдин қабул қилишган эди, Украина уларга бу йўлда жуда қўл келди, холос, – биз уларни бир эмас, бир неча маротаба бу ҳаракат охир-оқибат боши берк кўчага олиб келиши ҳақида огоҳлантирган эдик", — таъкидлади Лавров.