Лавров: Сурия мухолифати вакиллари орасида «инжиқлар» пайдо бўлди

© AFP 2023 / FABRICE COFFRINI / AFP Женевада Сурия Тинчлик музокаралари
Женевада Сурия Тинчлик музокаралари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурия мухолифати делагацияси вакиллари орасида бир гуруҳ вакиллар олдин қабул қилинган ҳужжатларни инкор қилмоқда, деди Россия ТИВ Сергей Лавров.

ТОШКЕНТ, 3 фев —Sputnik. Женевага келган Сурия мухолифати делагацияси вакиллари орасида бир гуруҳ вакиллар олдин қабул қилинган келишувларга қарши талаблар қўймоқда, деди Россия ТИВ Сергей Лавров.

“У ерда бир неча “инжиқ” одамлар пайдо бўлиб, Женева коммюникеси, Вена ҳужжатлари ва БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси принципларига мутлақ қарши талаблар қўймоқда”, — деди Лавров журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, Женевада жума кунидан бошлаб Сурия ҳукумати ва Сурия мухолифати вакиллари орасида Тинчлик музокаралари бошланган. Музокараларда БМТмахсус вакили Стефан де Мистура воситачилик қилмоқда. Музокараларда қатнашиш учун Сурия мухолифати вакилларидан ташкил топган икки гуруҳ тузилган. Биринчиси Москва ва Қоҳирада, иккинчиси – Ар-Риёдда. Музокаралар олти ой муддатга белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0