ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Сурияликлар аҳволини ўрганувчи Siege Watch нодавлат ташкилоти баёнотида шу кечаю-кундузда Сурия ҳудуди бўйлаб миллиондан ортиқ киши қамалда яшаб келаётгани таъкидланмоқда.
"Siege Watch ташкилоти томонидан эълон қилинган янги маълумотларга кўра, айни вақтда Суриянинг Дамашқ, Риф-Дамашқ, Дайр-аз-Зўр, Хомс ва Идлиб сингари туманларида миллиондан зиёд киши қамалда яшаб келяпти”, — дейилади ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотда.
2011 йилнинг март ойида Сурияда бошланган қуролланган можаро ҳанузга қадар давом этмоқда. Бунда ҳукумат аскарлари турли террорчилик уюшмаларига қарши курашиб келмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, Суриядаги уруш натижасида 220 мингдан зиёд инсон ҳалок бўлган.
2015 йилнинг 30 сентябридан бошлаб, Россия давлати Сурия президенти Башар Асаднинг расмий талабига биноан “ИД” ва “Жабҳат ан-Нусра” сингари террорчилик уюшмаларига тегишли объектлар устидан авиазарбаларни амалга ошириб келмоқда.