ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik, Елизавета Исакова. 2016 йил бошидан буён Европага денгиз йўллари орқали 76 мингдан зиёд қочоқлар кириб келди, хабар қилди сешанба куни Миграция бўйича халқаро агентлик(МОМ), РИА Новости хабари асосида.
МОМ маълумотларига кўра, сўнгги 5 кун ичида Миср ва Италияга денгиз орқали 2 мингга яқин инсон кириб келган. Йил бошидан буён Европа денгиз қирғоқларига 76 минг 263 мигрант ва қочоқлар денгиз йўллари орқали кириб келишган. Шулар орасида, 409 киши ҳалок бўлган ёки дом-дараксиз йўқолган деб эълон қилинган.
Миср 2016 йилда ҳам қочоқларни энг кўп қабул қилган мамлакат мақомини сақлаб қолмоқда. Йил бошидан буён бу мамлакатга 70 минг 365 киши кириб келган.
Италия соҳилларигача эса 5898 киши етиб борган.