ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. БМТ ишчи гуруҳи WikiLeaks асосчиси Джулиан Ассанжнинг озодликдан маҳруи қилинишини ноқонуний деб топди.
“Джулиан Ассанж етарлича асослар бўлмасдан туриб ҳибсга олинган, бу эса халқаро қонунларга хилоф”, — дейилган Ишчи гуруҳ қарорида.
WikiLeaks саҳифасида махфий ҳужжатлар чоп этилади. 2010 йилда WikiLeaks АҚШ ҳарбийлари Боғдодда тинч аҳолини отиб ташлагани видеотасвири ва АҚШнинг 250 мингта махфий дипломатик ҳужжатини нашр қилди.
2012 йилда Ассанж Лондонда бўлган вақтда Швеция сўровига биноан уни ҳибсга олиш ҳақида санкция чиқарилди. Шундан кейин, Жулиан Ассанж ҳуқуқни сақлаш органларидан яшириниб, Лондондаги Эквадор элчихонасида яшаб келмоқда.
Швеция ҳукумати Ассанжга шаҳвоний жиноят тўнкамоқда. WikiLeaks асосчиси ўз айбини бутунлай инкор қилди. Унинг ҳимоячилари бўлса ушбу айбловларнинг барчаси сиёсий характерга эга дейишмоқда.
Баъзи экспертлар айтишича, БМТнинг ушбу қарори муғомбир қопқон бўлиши мумкин, Ассанж Лондондаги элчихонадан чиқиши биланоқ у ҳибсга олинади, дейишмоқда.