ОАВ: Туркия ўзи билан дўст бўлмаган мамлакатларда элчилар ўрнига жосусларни тайинлаяпти

Oбуна бўлиш
Туркия махсус хизмати сўнгги ўн йил ичида “камтар ташкилот”дан Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлигини обрўсизлантириб, улар ваколатининг бир қисмини тортиб олган тузилмага айланди, деб ёзади Al-Monitor.

Тошкент, 2 фев — Sputnik. Туркия ҳозирда ўз Миллий разведка ташкилоти(MIT)ни замонавийлаштириб, унга қарашли штаб-квартиралар ҳамда махсус операциялар сонини кўпайтирмоқда, деб ёзади Al-Monitor нашри, РИА Новости хабарига кўра.

 

Олдинлари Миллий разведка ташкилоти “камтаргина” махсус хизмат муассасаси бўлиб, мамлакат ички ишлари ҳамда ўз фуқароларини кузатиш билан шуғулланарди. Ҳозир эса у Туркия чегараси мудофааси ва жосуслик ишларини тўлиқ ўз назоратига олган.

Туркия давлати президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғоннинг “иштаҳаси” очилиб кетди, энди у Европадан 5 миллиард евро талаб қилмоқда

Бундан ташқари у чет элдаги ҳарбий тузилмаларни мувофиқлаштириб, мамлакат ичида ва ундан ташқарида махсус операцияларни ўтказишга имкон берувчи ички тузулмани ривожлантириш билан шуғулланмоқда. Ўн йилликлар давомида MIT бюджети 419 фоизга ўсди, дейилади мақолада.

Мақолада шунингдек, ҳозирда Миллий разведка ташкилоти Туркия сиёсатининг муҳим ўйинчиларидан бирига айланганлиги таъкидланади. Жумладан, бу ташкилот давлат аҳамиятига молик қарорларни қабул қилишда катта таъсир кучга эга, деб ёзади Al-Monitor. 2010 йилдан буён Махсус хизмат раҳбари лавозимини бажариб келувчи Хоқон Фидон эса аллақачон “норасмий ташқи ишлар вазири"га айланиб улгурган. У Туркия президенти ва Бош вазири билан бирга юқори даражада ўтказиладиган барча учрашувларда тенг қатнашиб келмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Ҳоқон Фидон Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ва Бош вазир Аҳмад Довутўғлининг “суянган тоғига” айланиб улгурган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ҳамда маҳаллий ОАВларда Туркия сўнгги пайтларда “полициячи-мамлакат” мақомини олаётгани кенг муҳокама қилинмоқда, деб ёзади нашр.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон: Туркия ичида автономияга йўл қўйилмайди

"… Туркия ўз элчихоналарини ёпмоқда ва вазият ўта нозик бўлган ҳудудлардан ўз дипломатларини чақириб олмоқда. Бу ҳаракати билан у ўз Ташқи ишлар вазирлигининг халқаро миқёсдаги таъсирини йўққа чиқармоқда. Туркия Миллий разведка ташкилоти мамлакат билан “дўст” бўлмаган ёки расмий алоқа ўрнатмаган давлатларда жосуслардан иборат тармоқларни шакллантирмоқда. Бу ҳолатни айниқса, Сурия ва Ироқда яққол кузатиш мумкин. Яқин шарқ мамлакатлари, жумладан, Исроил ва Эрон давлатлари ҳам бундан мустасно эмас…", — дейилади мақолада.

 

Янгиликлар лентаси
0