"Навоиазот" бошқарувчиси танловига чет эллик мутахассислар қатнашмади

© NavoiyazotАО «Navoiyazot»
АО «Navoiyazot» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Конкурсда, бундан олдин Навоий тоғ-металлургия комбинатида кадрлар ва умумий масалалар бўйича директори ўринбосари бўлиб ишлаган Ҳасан Фармонов ғолиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг энг йирик кимё корхоналаридан бири бўлган “Навоиазот” бошқарувчиси танлови чет эллик мутахассислар орасида қизиқиш уйғотмагани туфайли, ушбу лавозимга бундан олдин Навоий

Бизнес ва бошқарув - Sputnik Ўзбекистон
Чет эл фуқароларига давлат корхоналирини бошқариш ҳуқуқи берилди
тоғ-металлургия комбинатида кадрлар ва умумий масалалар бўйича директори ўринбосари бўлиб ишлаган Ҳасан Фармонов тайинланди. 

2015 йил ноябрида “Навоиазот” Ўзбекистон корхоналари орасида биринчи бўлиб акциядорлик жамияти раиси лавозимига чет эллик мутахассислар қатнашиши мумкин бўлган танлов эълон қилган эди. Унинг якунлари ўтган ҳафтада эълон қилинди.

“Чет эллик мутахассислардан танловда қатнашиш учун аризалар келмади. Танловда, бундан олдин Навоий тоғ-металлургия комбинатида кадрлар ва умумий масалалар бўйича директори ўринбосари бўлиб ишлаган Ҳасан Фармонов ғолиб чиқди”, — деб эълон қилди “Навоиазот” танлов комиссияси вакили.

"Навоиазот" 1964 йилда ишга туширилган бўлиб, у тўлиқ давлатга тегишли корхона, минерал ўғитлар ва нитрон тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ҳозирги кунда корхона асосида қиймати 1,6 миллиард $ бўлган, поливинилхлорид ва азотли ўғитлар ишлаб чиқариш мажмуаси  ишга туширилмоқда. Мамлакат ҳукумати яқин икки йил ичида заводнинг 49% акцияларини чет эл сармоядорларига сотиш ниятида.

Жанубий Корея Республикаси байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея Ўзбекистоннинг 24 корхонасида давлат улушини сотиб олади

Охирги йиллар давомида Ўзбекистон чет эл сармояларини жалб қилиш мақсадида барча саъй –ҳаракатларни амалга оширмоқда. Республиканинг кўплаб корхоналари акциялари қисман сотувга чиқарилшган, ўтган йилнинг май ойида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов  ўз қарори билан чет эл фуқароларига мамлакат акциядорлик жамиятларида юқори лавозимларда ишлаш ҳуқуқини киритди. Ундан ташқари, чет эл мутахассисиларининг бошқарув фаолиятидан олган маошлари даромад солиғи, ва суғурта тўловларидан озод қилинади.

Янгиликлар лентаси
0