Чет эл фуқароларига давлат корхоналирини бошқариш ҳуқуқи берилди

© Pixabay / AlexanderSteinБизнес ва бошқарув
Бизнес ва бошқарув - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз қарори билан чет эллик бошқарувчиларга акциядорлик жамиятларининг бошқарувчи лавозимларида ишлаш ҳуқуқини берди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, амалдаги қонунларга бир қатор ўзгартиришлар киритди. Уларга кўра, чет эллик мутахассислар республиканинг давлат ихтиёрида бўлган корхоналарида бошқарувчи лавозимларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлдилар, РИА Новости паралмент матбуот хизмати хабари асосида.

Хусусан, депутатлар юқори малакали чет эллик мутахассисларни акциядорлик жамиятларининг бошқарувчи лавозимларида ишлаш тартибини белгилайдиган нормаларни қабул қилишди.  

“Яқинда депутатлар акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқаришнинг замонавий услубларини киритиш мунособати билан “Ўзбекистон республикасининг баъзи қонунларига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш” ҳақидаги қонунни қабул қилишди”, — Олий мажлис матбуот хизмати хабари асосида.

Парламент вакилининг сўзларига қараганда, бундан буён чет эллик мутахассислар бошқарувчи лавозимлар конкурсларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу ўзгартиришлар ҳақидаги қонун Сенатга юборилди.  

Ушбу қонунга кўра, чет эллик мутахассислар даромад солиғи, суғурта фондига тўловлардан озод қилинади. Ўз навбатида, корхоналар ҳам  ушбу мутахассис маошидан ижтимоий фондларга тўланадиган солиқлардан озод қилинади.

Шу йилнинг май ойида, давлат раҳбари қарорига биноан Олий бизнес мактаби ўрнига, Германия ва бошқа ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази очилди.

Ушбу марказга бошыарувчи кадрларни таёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш вазифалари юклатилган.  

Янгиликлар лентаси
0