Улуғбек Қодиров: "Ҳаваскор режиссёрлар билан ишламайман"

© Из личного архива Улугбека КадыроваУлуғбек Қодиров.
Улуғбек Қодиров. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Актёр Улуғбек Қодиров Sputnik Ўзбекистон мухбирига рол учун нималарга тайёрлиги, спорт, мухлис қизлар ва тақдир туҳфаси ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда энг талаб катта бўлган актёрлардан бири — бу Улуғбек Қодиров эканлиги, шубҳасиз. Актёр ўз ижоди давомида ҳаётда қийин вазиятларга тушиб қолган йигитлар образини кўпроқ талқин қилган. Актёрнинг айтишича, у ижро этган қаҳрамонлар — бу ҳаётий қийинчлиликлар олдида таслим бўлмаган, тақдир зарбасига қарамай, яхши томонга ўзгаришга интилган кучли персонажлардир.

Ромео монологини қойил қилиб ўқиб, институтга киришга муваффақ бўлган 32 ёшли актёрнинг бугунги орзуси Гамлет ролини ижро этиш…

“Мен ижро этадиган қаҳрамонлар – ҳақиқий эркак”

— Улуғбек, айтингчи, ижроингиздаги “яхши йигитлар”нинг деярли барчаси қамоқхонада ўтириб чиққан. Бунинг сабаби нимада, деб ўйлайсиз?

— Бу ҳаётда ким адашмайди, дейсиз? Аммо қаҳрамонларим орасида туҳмат билан қамалганлари ҳам бор. Муҳими, уларнинг ҳар бири яхши томонга ўзгаришга ўзида куч топа олади. Режиссёрлар бу каби мавзуларни бежизга экранга чиқаришмайди. Мақсад, жамиятимизни тўғри йўлдан адашган шундай ёшларга нисбатан кечиримли бўлишга, уларга имкон беришга ўргатиш.  

— Айни вақтда қандай ролни ижро этишни орзу қиляпсиз?

— Гамлетни ижро этишга улгураманми, деган фикр ўтяпти хаёлимдан. Даниялик шаҳзода тарихи унинг ички кечинмалари нуқтаи-назаридан мен учун жуда қизиқ. Уни ҳис қилиб, ижро этишни хоҳлайман. Мен айни пайтда бунга руҳан ва жисмонан тайёрман.

Багажимда мураккаб персонажлар бўла туриб, театр саҳнасида из қолдирмаслик хато, деб ўйлайман. Мен театрга қайтишни ҳохлайман.

© Из личного архива Улугбека КадыроваУлугбек Кадыров
Улугбек Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Улугбек Кадыров

Сиз ҳозир аниқ бир театрни назарда тутяпсизми ёки?..

— Биласизми, институтда ўқиб юрган чоғимда иккинчи курсдалигимда, устозим Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов туфайли юртимизнинг энг олд театрларидан бири — Ҳамза номидаги Ўзбек миллий академик театрига қабул қилинганман. Вақт ўтиши билан съёмкалар ва театрдаги фаолиятимни баробар олиб бора олма

 қолганим учун, театр саҳнасини тарк этишга мажбур бўлдим. Ҳозир у ёққа қайтишни орзу қиляпман.

Айтганча, айнан Ҳамза театрида бу йил Гамлетни қўйишга ваъда беришяпти. Ким билсин…

Тақдир тақазоси

- Ота-онангиз ҳарбий бўлишингизни орзу қилишган шундайми…

— Ҳа, ота-онам ҳарбий бўлишимни орзу қилишган. 15 ёшимда улар мени Тошкентдаги Суворов номидаги ҳарбий билим юртига ўқишга қўйишди. Аммо аппендицит бўлиб қолиб, операциядан кейин ўқишни давом эттира олмадим. Сабаби, жисмонан зўриқиш менга мумкин эмасди. Шунда ота-онам мени  оддий мактабга қайтаришга қарор қилишди. Ва бу билан менинг ҳарбий бўлишим мавзусига нуқта қўйилди.

«Азия MIX» жамоаси юлдузи Ситора Фармонова. - Sputnik Ўзбекистон
Ситора Фармонова: Гўзал оққушга айланган “иркит ўрдакча”

Театр институтига ҳужжат топширишим тасодифан рўй берган. Гап шундаки, институт биноси ёнида мен билан ғаройиб бир воқеа рўй берган. Мен уни илоҳий белги сифатида қабул қилганман.

…Баҳор кунларининг бирида ўртоқларим билан Тошкентдаги милий боғга айлангани чиқдик. Ўша куни ойим менга янги оёқ кийим олиб бергандилар. Янги сандалия оёғимни уриб, яра қилиб ташлади. Аммо мен чидаб юравердим. Бир вақт ўртоқларимдан бири Театр институтигача пиёда боришни таклиф қилиб қолди. Хуллас, йўлга чиқдик. Оёғимдаги яра борган сари оғриб, қонаб борарди. Қон томчилари институт дарвозаси олдида ҳам тўкилган…

Шу куни кечқурун ойимга Театр институтига ўқишга киришимни айтдим. “Нега?”, — ажабландилар улар. “Мен энди у институтга ўқишга кирмасам бўлмайди, қоним тўкилди ахир у ерга”, дедим.

 

© Из личного архива Улугбека КадыроваУлугбек Кадыров и певица Шахзода
Улугбек Кадыров и певица Шахзода  - Sputnik Ўзбекистон
Улугбек Кадыров и певица Шахзода

 

- Ота-онангиз қарши бўлмаганми?

— Улар ишонишмаган. Ахир оддий оилада таваллуд топганман. Ойим бир умр нашриёда ҳисобчи, дадамлар эса нефт-газ соҳасида фаолият юритганлар. Оилада беш фарзандмиз. Уч қиз ва икки ўғил. Мендан бошқа ҳеч ким санъат соҳасини танламаган…

Шу боис, менинг қарорим уларни бироз ҳайратга солганди. Лекин кино ҳақида болалигимдан орзу қилганман. Жан-Клод Ван Дам ижросидаги фильмларни жуда ёқтирардим. Ойимларнинг айтишича, уйда у ижро этган жанг саҳналарини мунтазам такрорлаб турган эканман. Шу боис, улар  машқ қилаётганимни кўриб, ўғлим келажакда ҳарбий бўлади, деб ўйлашган. Аммо…

Имтиҳон жавоби чиққан куни аввалига ота-онамни алдадим. Кейин кечки нонушта вақтида уларга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинганимни айтдим. Улар кеч бўлганига қарамай, гапларимга ишонч ҳосил қилиш учун олийгоҳга боришган эди. Эрталаб декан билан учрашиб, шундан кейин менинг талаба бўлганимга ишонч ҳосил қилганлар. Институтга ўз кучим билан кирганман.

- Сиз ҳақингизда ҳавас қилса арзийдиган куёв, дейишади…

— Буларнинг ҳаммаси миш-миш. Бу гапларга ишонманг. Оилалиман, ширин қизалоғимиз бор. Шахсий ҳаётим ҳақида гапиришни хоҳламайман. Оила ҳақида ҳар бир киши қайғурмоғи ва уни асрамоғи лозим. У муқаддас. Оиламга кўз тегиб қолмаслиги учун у ҳақда гапиргим келмайди.

Хонанда Шаҳзода. - Sputnik Ўзбекистон
Шаҳзода: “Ижодимда танаффусга вақт йўқ”

— Иримчимисиз?

— Гап ирим қилишда эмас. Шунчаки, яқин инсонларимни ортиқча шов-шув ва миш-мишлардан ҳимоя қилишни истайман. Актёрларни бу каби ҳолатлар кўп таъқиб қилади. Иримчи бўлганимда, менга таклиф қилинган ролларни ижро этишдан бош тортардим.

- Хира пашшага қиёслаш мумкин бўлган мухлисаларингиз ҳақида нима дея оласиз?

— Уларга кўникиб кетганман. Одамзод ҳамма нарсага кўникади. “Сарвиноз” фильмининг биринчи қисми экранларга чиққанида, қизлар мен билан бирга суратга тушиш ва дастхат олиш учун устимга сакраб чиқиб кетгудек ёпишишгани, эсимда. Тўғрисини айтсам, машҳур бўлишни орзу қилган бўлсамда, бундай ҳолатларга тайёр бўлмаганман…

“Рол учун 26 килога семирдим”

- Сиз ҳақингизда рол танлаш борасида жуда инжиқ актёр, деб гапиришади?

— Ўтган йил саккизта ролдан воз кечдим. Йўқ, талабчан бўлганлигим учун эмас, балки у роллар менга тўғри келмагани учун. Мени нима тўлқинлантиришини яхши биламан. Ҳаваскор режиссёр суратга оладиган фильмда ҳеч қачон суратга тушмайман.

- Рол учун нималарга тайёрсиз?

— Ҳамма нарсага. Ўтган йил “Ака” фильми съёмкалари учун 26 килога семирдим. Ва “Барон” картинаси учун яна шунча озишга мажбур бўлдим.

Айтганча, ўтган йил чекишни ташладим. Йўқ, ролим шуни талаб қилгани учун эмас, ўзим учун. Аммо тан олишим жоиз, бу осон бўлгани йўқ.

 

© Из личного архива Улугбека КадыроваУлугбек Кадыров
Улугбек Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Улугбек Кадыров

 

- Спорт билан шуғулланиб турасизми?

— Ҳа, ҳозир боксга қайтдим. Болалигимда акробатика, жанг санъатининг барча турлари: қўл жанги, дзюдо, таэквондо, бокс билан шуғулланганман. Спортзал — мен учун мажбурий. Чунки семиришга мойилман.

- Демак, парҳез сақларкансизда?

— Нон ва қовурилган таомларни истеъмол қилмайман. Ҳафтада олти кун парҳез сақлайман. Орада бир кун кўнглим тусаган нарсани тановвул қиламан. Сабаби, шундай қилмасангиз, иммунитетингиз тушиб кетиши мумкин. Ортиқча килограммлар кишига қанчалик даҳмаза бўлишини вазним 120 килога чиқиб кетганида англаб етганман…

 

Янгиликлар лентаси
0