Миср ТИВ: Россия билан “А321” масаласини “ёпишга” қарор қилдик

© Sputnik / Максим Григорьев/ТАСС/POOL / Медиабанкка ўтишAirbus A321 - Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолёти.
Airbus A321 - Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолёти. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
А321 самолёти 31 октябр куни Синай яриморолида ҳалокатга учраган эди. “Миср ва Россия А321 самолёти билан боғлиқ инқирозни деярли енгиб ўтди”, - деди Миср Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аҳмад Абу Зайд.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik, Маргарита Кислова. Ўтган йилнинг октябр ойи охирларида юз берган А321 авиаҳалокати Россия ва Миср ўртасидаги алоқалар узоқлашишига сабаб бўлган эди, РИА Новости хабари асосида.

Мисрда авиаҳалокатга учраган A321 лайнери. - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: А321 фожиасида Қатар махсус хизматининг “ҳиссаси” бор

“Ҳозирда икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ижобий томонга ўзгармоқда, тез орада А321 масаласи тўлиқ ёпилади”, деб таъкидлади Миср Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аҳмад Абу Зайд.

"Россия самолёти билан боғлиқ инқироз енгиб ўтилди, кейинги босқичда, ушбу масала батамом ёпилишига умид қиламиз”, — деди ТИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 31 октябрида А321  самолёти бортига қўйилган бомба туфайли Синай яриморолида ҳалокатга учраган эди. Амалга оширилган теракт 224 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу ҳодисадан кейин ўз фуқароларининг хавфсизлигидан ҳавотир олган Россия ҳукумати Миср билан авиапарвозларни тўхтатишга қарор қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0