Эксперт: А321 фожиасида Қатар махсус хизматининг “ҳиссаси” бор

© МЧС РФ / Медиабанкка ўтишМисрда авиаҳалокатга учраган A321 лайнери.
Мисрда авиаҳалокатга учраган A321 лайнери. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Синай ярим ороли устида ҳалокатга учраган Россия А321 фожиасига алоқадор бўлинмалар аниқланди. Ҳарбий эксперт Владимир Евсеев Sputnik радиоси эфирида теракт ортида тахминан ким туришини айтди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik.Синай ярим ороли устида ҳалокатга учраган Россия А321 фожиасига алоқадор бўлинмалар аниқланди, хабар қилади Россия Федерал Хавфсизлик хизмати бошлиғи Александр Бортников.

"Фожиа сабаблари ўрганилмоқда. У айнан ким томонидан содир этилгани ҳақида ҳозирча аниқ  маълумот беролмайман. Бунда қайси бўлинмалар “қўли борлигини” тахмин қилишим мумкин, холос”, — деди Бортников.

Ҳарбий эксперт Владимир Евсеев фикрича, А321 фожиаси Қатар махсус хизматининг иши бўлиши мумкин. Миср ҳарбийлари туфайли президентликдан кетишга мажбур бўлган Муҳаммад Мурси Қатар ҳомийлигидаги “Мусулмон биродарлар” аъзоси бўлган. Қатар махсус хизмати ходимлари Мисрдан шу тариқа ўч олганликлари эҳтимолга яқин.

У ёки бу давлат ёки махсус хизматнинг бирон фожиага алоқадорлигини аниқлаш учун ўша мамлакат махсус хизмати билан алоқа ўрнатиш лозим”, — деди Владимир Евсеев Sputnik радиоси эфирида. Экспертнинг айтишича, Миср бу борада Россия билан ҳамкорликни йўлга қўйишга шошилмаяпти.

"Бир нарсани тушуниш керак, биз ҳозирча иштирокчимиз, холос. Ҳолатни назорат қилганимиз йўқ. Икки мамлакат ўртасидаги чартер парвозлар Миср аэропорти хавфсизлик тизимини назорат қилиш шарти билан қайта йўлга қўйилиши мумкинлигини айтганмиз.Аммо бундай ҳамкорликка Қоҳира расман рози бўлолмайди. Мамлакатда теракт содир этилмаганлиги эълон қилинган, — деди ҳарбий эксперт.

Аммо Миср ўзаро муносабатлар зиддийлашувини ҳам хоҳламаслиги аниқ.

"Бу туризм соҳасигагина тақалмайди. Иккинчи Сувайш канали бўйича лойиҳалар бор, Россия бу борада жуда катта сармоя киритиши мумкин. Францияда Россия учун қурилган “Мистрал”ни ҳам айнан Миср сотиб олди”, – дейди ҳарбий эксперт.

Евсеевнинг таъкидлашича, Миср икки томонлама алоқалар яхшиланишидан манфаатдор. Аммо махсус хизмат борасидаги ҳамкорлик бу бошқа масала. Саудия Арабистонидан моддий таъминот олиб турган Миср мустақил қарор қабул қилолмаслиги турган гап, таъкидлайди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 31 октябрь куни “Когалимавиа” авиакомпаниясининг Airbus-321 лайнери Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учаётганда Мисрда ҳалокатга учради. Самолёт бортида бўлган 224 киши (экипаж аъзолари билан бирга) ҳалок бўлди.

 

Янгиликлар лентаси
0