Қобулдаги портлашда тўрт киши ҳалок бўлган, 24 киши жароҳат олган

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПолиция машинаси.
Полиция машинаси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қобулдаги Дор-ул-Омон проспектидаги Россия элчихонаси биноси қаршисида номаълум шахслар томонидан миналаштирилган автомобил портлатилган. Портлаш вақтида проспектда йўловчилар ортилган автобус жиддий зарар кўрган.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik.  Қобулда чоршанба куни рўй берган портлаш натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 24 киши жароҳат олган. Россия элчихонаси ходимлари Қобулдаги портлаш вақтида жабр кўрмаган, РИА Новости, Афғонистон ИИВ расмий вакилидан олинган маълумотлар асосида.

Қобул шаҳри. - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Қобулдаги Россия элчихонаси қаршисида портлаш юз берди

TOLO News телеканали маълумотларига кўра, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ҳам тўрт кишининг ҳалок бўлгани, 20 кишидан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, бирор бир террорчилик уюшмаси рўй берган портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олгани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0