ОАВ: Қобулдаги Россия элчихонаси қаршисида портлаш юз берди

© Sputnik / Alexander Grashenkov / Медиабанкка ўтишҚобул шаҳри.
Қобул шаҳри. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВда берилаётган маълумотларга қараганда, Россия элчихонаси ҳамда Қобул парламенти биноси жойлашган Дор ул-Омон туманида рўй берган портлаш натижасида бир неча киши ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik.  Қобулдаги Дор ул-Омон проспектида, Россия элчихонаси рўпарасида миналаштирилган автомобил портлади, РИА Новости, TOLO News маълумоти асосида.

Толибон ҳаракати жангарилари. - Sputnik Ўзбекистон
Покистондаги ҳужум учун "Толибон" жавобгарликни ўз бўйнига олди

Телеканал хабарига кўра, ҳодиса юз берган жойга ўт ўчириш машиналари етиб келган.

Портлаш Россия элчихонаси ҳамда мамлакат парламенти биноси яқинидаги Дор ул-Омон саройида рўй берган.

Ҳозирча ҳеч қайси террорчилик уюшмаси юз берган портлаш учун масъулиятни ўз бўйнига олмаган.

Янгиликлар лентаси
0