Покистондаги ҳужум учун "Толибон" жавобгарликни ўз бўйнига олди

© Commons.wikimedia / isafmedia"Толибон" ҳаракати жангарилари.
Толибон ҳаракати жангарилари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Покистондаги университетга бир гуруҳ жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида, ўн беш киши ҳалок бўлган, элликка яқин одамлар жароҳатланган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, полициячилар томонидан икки жиноятчи йўқ қилинган.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik.  “Толибон” террорчилик ҳаракатининг Покистон қаноти, яъни,  “Теҳрик-и-Толибон Покистон” террорчилари Чорсод шаҳридаги университет биносига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олди, хабар қилади РИА Новости.

Times of India нашри маълумотига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳозиргача тўрт нафар жангарини йўқ қилишга муваффақ бўлган.

Гувоҳ: Покистондаги университетга уюштирилган ҳужум вақтида 70га яқин талаба отиб ташланган

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни эрталаб, бир гуруҳ жангарилар Чорсод шаҳридаги университет биносига бостириб киришган. Полиция берган хабарга кўра, ҳужум уюштирганлар тўрт киши бўлган. Аммо кейинчалик, жиноятчилар саккиз нафарга яқин бўлгани ҳақида хабар тарқала бошлади. Университет биносида эвакуация ишлари амалга оширилди. Dawn агентлиги Edhi Foundation нодавлат гуманитар ёрдам уюшмаси кўнгилли ишчисидан олган маълумотлар асосида, ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлгани, 50га яқин инсон жароҳатлангани ҳақида маълум қилмоқда.

Ҳужум уюштирилган даврда университет биносида 3 мингга яқин талаба бўлган. Бундан сал олдин ректор талаба ва ўқитувчилар орасида жабр кўрганлар йўқ эканлиги ҳақида хабар қилган эди. Айрим маълумотларга қараганда, ҳужум уюштирилган вақтда, университетда шеърият танлови ўтказилаётган бўлган. Тадбирга 600 киши меҳмон сифатида таклиф қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0