Гувоҳ: Покистондаги университетга уюштирилган ҳужум вақтида 70га яқин талаба отиб ташланган

Oбуна бўлиш
Расмий маълумотларга кўра, Покистоннинг Чорсод шаҳридаги университетга уюштирилган қуролланган ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлган. Воқеа гувоҳларидан бири эса, жиноятчилар 70тагача талабани отиб ташлагани ҳақида хабар қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Покистон шимоли-ғарби Хайбар-Пахтунхва провинцияси, Чорсод шаҳридаги университетга қуролланган шахслар томонидан уюштирилган ҳужум натижасида, ўн беш киши ҳалок бўлган, 50дан ортиқ киши жароҳатланган, РИА Новости Покистон ОАВлари маълумоти асосида.

Geo TV телеканали маълумотига кўра, жароҳат олганларнинг бир қисми оғир аҳволда. Полиция шу вақтгача икки жиноятчини йўқ қилишга муваффақ бўлган. Ҳужум уюштирганларнинг аниқ сони номаълум, улар саккиз киши бўлган бўлиши мумкин, деган тахмин бор, холос.

Туркия мактаб яқинидаги портлашдан сўнг, Сурияга қарата ўт очди

Бундан сал олдин, университет биноси ҳамда талабалар ётоқхонасида эвакуация ишлари амалга оширилганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Ҳодиса рўй берган жойга қутқарувчи ва мамлакат Қуролли кучлар ходимлари етиб келишган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, воқеа жойида иккита кучли портлаш ҳам рўй берган.

Daily Pakistan нашрига гувоҳларнинг бири берган маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида университетнинг кимё кафедраси профессори ҳалок бўлган. “Юзлаб талабалар ҳали ҳам университет биносида. Отишма овозлари эшитилмоқда. Ҳодиса рўй берган бинолар Покистон қуролли кучлари отрядлари томонидан қуршаб олинган, воқеа жойида, ҳарбий вертолёт ҳам пайдо бўлган. Қутқарувчилар ҳалок бўлганлар сони жуда кўп эканлигини таъкидлашмоқда”, — хабар қилади нашр.

Ҳужум уюштирилган даврда университет биносида 3 мингга яқин талаба бўлган. Сал вақт олдин ректор талаба ва ўқитувчилар орасида жабр кўрганлар йўқ эканлиги ҳақида хабар қилган эди. Маълумотларга қараганда, ҳужум чоғида, университетда шеърият танлови ўтказилаётган бўлган. Тадбирга 600 киши меҳмон сифатида таклиф қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0