ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россияда доллар курси бугун 80 рублдан ошди, валюта биржаси маълумотга асосан.
Бундан олдинги сафар, доллар курси 2014 йил 16 декабрида 80 рублдан ошган эди. Ўшанда курс 80,1 рубли ташкил қилиб 1998 йилдаги деноминациядан кейинги энг баланд курс бўлган эди.
Москва валюта биржасида Евро курси ҳам ўсиб бормоқда. Бугун Евро нархи 87,67 рублни ташкил қилди. Бу кечаги курсга қараганда 1,95 рублга баланд.
Рублнинг нархи тушиб кетишига дунё бозорида нефтнинг нархи тушиб кетиши билан боғлиқ. ICE биржасида бугунги савдо чоғида Brent маркали нефт фьючерсининг нархи 27,79 $ ни ташкил қилди. Яъни ҳозир савдо қилинаётган шу йилнинг нефт март ойида баррелиги 27,79 доллардан еткизиб берилади.
Россия Марказий банки, ушбу иқтисодиий мураккаб шароитда, валюта олибсотарлар фаолияти иқтисодга таъсирини камайтириш мақсадида, валюта алмаштираётган фуқаролар шахсини аниқлашни мажбурий қилди. Алмаштирилаётган валюта ҳажмига чеклов киритилмади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, дунё бозорида нефтнинг нархи тушиб кетиши нафақат Россия валютаси курсига таъсир қилмоқда, балким иқтисоди нефт билан боғлиқ бўлган барча мамлакатларга таъсир қилмоқда.
Мисол учун Озарбайжон миллий валютасининг нархи ҳам 1,5 йил олдинги нархга нисбатан 2,5 бараварга тушиб кетган. Ортиқча валюта олди-сотти операцияларини таъқиқилаш мақсадида ҳукумат барча валюта алмашиш шахобчаларини вақтинча ёпишга қарор қилган.