Доллар 76, евро 83 рубл, нефт 32,99 $ - янги йилда янги рекордлар

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишИнвестиция компанияси ходими
Инвестиция компанияси ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунё бозорларида нефтнинг нархи тушиб кетиши натижасида, доллар ва евро курслари Россия рублига нисбатан яна ўсди. Бугун доллар курси 76,4 рублни, евро эса – 83,4 рублни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Душанба куни валюта биржасида савдо очилиши билан Доллар ва Евронинг курси бирданига тепага қараб ўса бошлади.

Эртанги кун учун мўлжалланган доллар курси 1,64 рублга ўсиб  1$ = 76,4 рублни, евро эса 2,78 рублга ўсиб,  1 € = 83,4 рублни ташкил қилди. Бу эса, Москва валюта биржаси маълумотига кўра 2014 йил декабрдан бери энг юқори курс.

Валюталар курсининг кескин ўсишига Россия даромадининг тахминан 50% ни ташкил қиладиган нефтнинг нархи тушиб кетишида, дейишмоқда мутахассислар.

Январ фьючерсларида Brent маркали нефтнинг нархи  1,67 %га тушиб кетиб баррелига 32,99 $ ни ташкил қилмоқда. Бу 90 йиллардан бери энг паст нархдир.

Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, Россия 2014 йилда Украинадаги сиёсий ўзгаришларни қўллаб-қувватламагани ва Қримни ўз ихтиёрига ўтказгани учун АҚШ ва бир қатор ғарб мамлакатлари Россияга қарши сиёсий зиддият йўлига ўтган. Ҳозирги кундаги нефтнинг нархи сунъий равишда пасайтирилиши ҳам ушбу сиёсий зиддиятнинг бир қисмидир.

Тарихга назар солсак, бундай воқеа яқин ўтмишда аллақачон бўлган эди. Собиқ СССР Афғонистонга қўшинларини киритгач, 1980 йиллар бошида  АҚШ, Саудия Арабистони билан келишган ҳолда, нефт қазиб олиш ҳажмини кескин ошириб юборган эди. Натижада дунё бозорида нефтнинг нархи тушиб кетган ва бу собиқ Иттифоқнинг инқирозга учраш сабабларидан бирига айланган эди.

 

© Wikipedia / WikipediaДунё бозорида Brent маркали нефт нархининг ўзгариши, $
Дунё бозорида Brent маркали нефт нархининг ўзгариши, $ - Sputnik Ўзбекистон
Дунё бозорида Brent маркали нефт нархининг ўзгариши, $
Янгиликлар лентаси
0