Чиқарилган ҳукмдан норози эркак ўз оғзини тикиб ташлади

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишЖиноятчиларни вақтинча сақлаш изоляторидаги айбланувчи.
Жиноятчиларни вақтинча сақлаш изоляторидаги айбланувчи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда номусга тегиш жиноятида айбланган эркак, чиқарилган ҳукмдан норозилигини билдириб, ўз оғзини тикиб ташлади. Икки ҳафтадирки, у шундай ҳолатда жиноятчилар вақтинча сақланадиган изоляторда ўтирибди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Чиқарилган ҳукмдан норози эркак, жиноятчилар вақтинча сақланадиган изоляторда ўз оғзини тикиб ташлади, хабар қилади Қирғизистон Республикаси омбудсман институти матбуот-хизмати.

39 яшар эркакнинг адвокати айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган.

Аризада, Қирғизистон Республикаси Ленин тумани судьяси 2015 йилнинг 2 ноябрида жабрдийда аёл иштирокисиз ҳукм чиқаргани ҳақида таъкидланган.

Қирғизистон Республикаси Жазони амалга ошириш хизмати 8-январ куни ҳибсга олинган эркак очлик эълон қилиш мақсадида, ўз оғзини тикиб ташлагани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Эркак, судья уни 14 йилга озодликдан маҳрум қилганидан норози бўлиб, шу ишга қўл ургани таъкидланмоқда.

АҚШ доллари. - Sputnik Ўзбекистон
Данияда ишлаш орзуси Бишкеклик аёлга 1000$га тушди

 Адвокат Жумабековнинг таъкидига кўра, жабрланувчи аёл судда бирор маротаба иштирок этмаган. Қолаверса, ҳибсга олинган эркакка қарши ҳеч қандай эътирози йўқлиги ҳақида икки марта ариза ёзган.

Маълумотларга қараганда, эркак 26 январ, яъни то иши судда қайта кўрилгунга қадар оч ўтиришга қарор қилган.

"Судланувчининг саломатлиги жойида", — қўшимча қилишди муассасада.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари очлик эълон қилган эркак билан учрашиб, унга зарур юридик ёрдам кўрсатдилар. Омбудсмен Қубат Оторбоев эса бу ишни ўз назоратига олди.

Янгиликлар лентаси
0