ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Таиланд ҳукумати Самуи ва Пханган оролларидаги чет эл мафиясига қарши уруш эълон қилди, хабар қилди душанба куни Таиланд миллий телевиденияси эфирида генерал-майор Апхичат Бунсирот.
“Бош вазир ўринбосари генерал-полковник Правит Вонгсувон провинция губернатори ва менга Самуи ва Пханган оролларини чет эл мафиясидан тозалаш буйруғини берди", — деб таъкидлади генерал у Учинчи миллий телеканал эфирида.
"Биз, чет эл сайёҳлари, отеллар, ресторанлар ва бошқа муассасаларга хизмат кўрсатувчи фирмаларни ёппасига назоратдан ўтказамиз ва тозалаймиз. Айнан шу фирмалар, чет эллик мафия уюшмаларининг ноқонуний тижоратига шерик эканлиги сир эмас. Ўтган ҳафтада Palita Lodge меҳмонхонасида рўй берган отишма юзасидан ҳам тинтув ва ҳибсга олиш ишларини амалга оширамиз", — деди у.
Palita Lodge меҳмонхонаси 12 январ куни тонг саҳар тўппонча ёрдамида ўққа тутилган. Россиялик Сергей Милантьев ва уч нафар маҳаллий фуқаро ҳужум уюштирганликда айбланиб, қўлга олинган, — хабар қилади маҳаллий полиция.
Полиция фикрига кўра, қўлга олинган жиноятчилар улар блан можарога борган меҳмонхона эгаларини қўрқитиш мақсадида бинони ўққа тутганлар.
Пханган ва Самуи ороллари россияликлар орасида жуда машҳур. Пханган оролида ҳар ойда “ҳатти-ҳаракатлар эркинлиги” ва гиёҳванд моддалар очиқ савдосини назарда тутувчи “тўлин ой байрамлари” ўтказилади.