Россия булғанган ёдгорлик учун Польшага қатъий норозилик билдирди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМосква, ТИВ биноси.
Москва, ТИВ биноси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шецин шаҳрида Қизил армияга миннатдорчилик рамзи сифатида ўрнатилган ёдгорлик булғангани сабабли, Москва Польшага қатъий норозилик билдирди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Шецин шаҳрида Қизил армияга миннатдорчилик рамзи сифатида ўрнатилган ёдгорлик булғангани сабабли, Москва  Польшага қатъий норозилик билдирди, Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра.

Кремль девори ёнидаги Номаълум аскар қабри. - Sputnik Ўзбекистон
Москва тарихий ёдгорликларни сақлашда Тошкентга ёрдам бермоқчи

"Польша томонга қатъий норозилик билдирамиз”, — дейилади муассаса хабарида.

“Мемориалнинг дастлабки ҳолатини тиклашни, айбдорларни топиб, жазолашни қатъий талаб қиламиз. Келажакда бу каби ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирларни кўришингиз лозим”, — таъкидлаган ТИВ.

Янгиликлар лентаси
0