Москва тарихий ёдгорликларни сақлашда Тошкентга ёрдам бермоқчи

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишКремль девори ёнидаги Номаълум аскар қабри.
Кремль девори ёнидаги Номаълум аскар қабри. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг деярли ҳар бир шаҳрида икки давлатнинг умумий ўтмишига доир тарихий ёдгорликлар бор. Уларни сақлаб қолиш учун Москва ўз ёрдамини таклиф қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия Ўзбекистондаги Иккинчи Жаҳон урушига доир тарихий ёдгорликларни сақлаб қолишни режалаштиряпти. Москва бу борада Тошкент билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи, деди Россотрудничество вакили Sputnik мухбирига.

Республика ҳудудида, худди Россияда каби икки мамлакатнинг умумий тарихига доир ёдгорликлар жуда кўп. Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ва аскарларига қўйилган ҳайкаллар, хотира майдонлари, фронт жангчилари ёдгорлиги…

“Халқларимиз кўрсатган жасорат хотиралардан ўчиб кетмаслиги учун ҳарбий ёдгорликларни сақлаб қолиш муаммосини кўтаришга аҳд қилдик. Бундай муаммо ҳақиқатда Россияда каби Ўзбекистонда ҳам бўлиши мумкин, дейди Россия фан ва маданият маркази вакили.

Муассаса вакилининг сўзларига қараганда, ёдгорликларнинг айримлари вақт ўтиши билан ўз-ўзидан бузилаётган бўлса, баъзиларини, афсуски, бузишмоқда.

Икки томонлама ҳамкорлик ҳақида ҳужжатлар қабул қилиниши кўплаб тарихий ҳарбий ёдгорликларни сақлаб қолиш, керак бўлса уларни тиклаш имконини беради, ҳисоблайди агентлик вакили.

2016 йилнинг апрелида Тошкентда ушбу мавзуга бағишланган анжуман бўлиб ўтиши режага киритилган.

Россия кўпгина собиқ Иттифоқ давлатлари билан тарихий ёдгорликларни асраш борасида ҳамкорликни йўлга қўйган. Баъзилари билан иккиёқлама шартномалар имзоланган.

Ўзбекистон ҳудудининг деярли ҳар бир вилоятида Номаълум аскар қабри, Хотира майдони каби Иккинчи жаҳон уруши хотирасига бағишланган ёдгорликлар кўплаб топилади. 2015 йилнинг апрелида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида православлар қабристонида Ўзбекистондаги Россия элчихонаси томонидан собиқ Иттифоқ қаҳрамони, Иккинчи жаҳон урушида Курск учун жанг қилган Сараев хотирасига ёдгорлик ўрнатилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0