Обама ўзи ташриф буюрган шаҳар номини адаштириб қўйди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишАҚШ президенти Барак Обама.
АҚШ президенти Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Батон-Руж шаҳри аҳолисини ўзини қўллаб-қувватлаётганлиги учун миннатдорчилик билдирар экан: “Раҳмат, Янги Орлеан!”, - деди. Яна бир шаҳарда чиқиши чоғида Обама Қўшма Штатлар неча йилдан буён мавжудлигини ҳам унутиб қўйган эди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама Луизиана штати пойтахти Батон-Ружга ташрифи чоғида, шаҳар номини адаштириб қўйди, РИА Новости, The Washington Times хабари асосида.

"Раҳмат, Янги Орлеан!" –  деди ўз нутқини якунлар экан, Обама Батон-Руж аҳлига қарата.

АҚШ президенти Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
The Boston Herald: Обама мўжизалар мамлакатида яшайди

The Washington Times нашрида ёзилишича, чоршанба куни Обама, Небраска штати Омаха шаҳрида чиқиш қилаётиб, “АҚШ ташкил этилганига мана 250 йил тўлди”, — деб таъкидлаган. Ваҳоланки, 2015 йилда мамлакат ўз Мустақиллигининг 239 йиллигини нишонлаган эди.

Чоршанба ва пайшанба кунлари Небраска ва Луизиана штатларига ташриф уюштирган Барак Обама оддий халқ билан Конгрессга мурожаатини муҳокама қилган. Обама сешанба куни кечқурун АҚШ президенти лавозимида сўнгги бор Конгрессга мурожаатини йўллаган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0