The Boston Herald: Обама мўжизалар мамлакатида яшайди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишАҚШ президенти Барак Обама.
АҚШ президенти Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка президентининг Конгрессга мурожаати вақтида қилган бир қанча таъкидлари шу даражада бемаъни эдики, кишида беихтиёр Обама мўжизалар мамлакатида яшайдимикин, деган таассурот уйғотарди, деб ҳисоблайди The Boston Herald шарҳловчиси.

ТОШКЕНТ, 14 янв  — Sputnik. Америка етакчисининг Конгрессга мурожаатида навбатдаги “умид ва ўзгаришлар”га доир ваъдаларни кузатиш мумкин эди. Аммо америкаликлар ягона ўзгаришни кутишмоқда: улар давлат тепасида янги раҳбарни кўришни исташаяпти, деб ёзади The Boston Herald шарҳловчиси, РИА Новости хабарига кўра.

"Америкаликларнинг 70% миллат нотўғри йўлдан боряпти, деган фикрда. Улар 2016 йилда йирик иқтисодий инқироз ҳамда навбатдаги террорчилик акти рўй бермаслигидан умидвор. <…> Бизнинг миллат муроса нелигини билмайдиган, ҳар бир қарори Конгресс ва Конституцияга зид бўлган инсон туфайли, ҳеч қачон, худди ҳозирги каби тарқоқ ҳолга келмаган”, — деб ёзади шарҳловчи.

Обаманинг, айниқса, ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик борасидаги хатолари алоҳида эътиборга лойиқ: “Қўшма Штатлар Ер юзидаги энг қудратли давлат”, — деб таъкидлади Америка президенти.

Америкалик миллиардер Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Обаманинг Конгрессга мурожаати Трампни эснашга мажбур қилди

Аммо Ядро бомбасини синовдан ўтказаётган Шимолий Корея (бу Обама президентлиги давридаги учинчи синов), Россиянинг Сурия можаросидаги иштироки, "Ислом давлати" (террорчилик уюшмаси) ва Париждаги терактлар, шунингдек, ушбу ҳафтада Истамбулда рўй берган терактлар Обаманинг таъкидини катта шубҳа остига қўймоқда. Шарҳловчи Америка президентининг баъзи бир гапларини, жумладан, “Ислом давлати” Қўшма Штатларга таҳдид қилолмаслиги ҳақидаги таъкидини ҳақиқатдан анча йироқ, деб баҳолади.

"Обама яшайдиган дунё – аллақандай афсонавий жойга ўхшайди. У эса нима учун одамлар ҳамма нарсадан норози, ҳар нарсага шубҳаланишларидан ажабланади", — деб ёзади материал муаллифи.

Янгиликлар лентаси
0