ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўз нутқи давомида Обама у раҳбарлиги вақтида партиялар ўртасида қарама-қаршиликлар кескин кучайиб кетганидан афсусда эканини айтди.
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод миллиардер Дональд Трамп Барак Обаманинг Конгрессга йўллаган анъанавий мурожаати ўта зерикарли бўлганини айтди.
"Обаманинг нутқи ўта зерикарли, суст ва ва ланж эди. Томоша қилиш – жуда қийин",- деб ёзди Трамп ўзининг Twitterдаги саҳифасида.