Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити Тошкентда июн ойида бўлиб ўтади

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишШанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳукумат раҳбарларининг суратга тушиш маросими.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳукумат раҳбарларининг суратга тушиш маросими. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йил 15-йиллиги нишонланадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити Тошкент шаҳрида 23-24 июнда бўлиб ўтиши режалага киритилди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Бу йил 15-йиллиги нишонланадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити Тошкент шаҳрида 23-24 июнда бўлиб ўтиши режалага киритилди, «Газета.uz» хабари асосида.

Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин билан учрашув вақтида 31 декабрга қадар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти(ШҲТ) нинг собиқ бош котиби Дмитрий Мезенцев маълум қилди.

Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти давлатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ янги бош котиби Тожикистонлик Рашид Алимов бўлди

Ўтган йилнинг ёзида Уфа шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммитидан кейин ташкилотнинг Банклараро уюшмаси Кенгашида раислик қилиш ваколати Ўзбекистонга ўтган эди.

Январ ойида Тожикистон вакили Рашид Алимов ШҲТ Бош Котиби лавозимига тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0