ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. ШҲТ Бош котиби лавозимига Тожикистонлик Рашид Алимов тайинланди. Янги Бош котиб ўз вазифаларини 1 январдан бошлаб ўтай бошлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Алимовдан олдин ушбу лавозимда Иркутск вилояти собиқ губернатори Дмитрий Мезенцев эгаллаган эди. Алимов номзоди ушбу лавозимга энг муносиб деб топилди.
Алимов бундан олдин Тожикистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида ва ШҲТдаги доимий вакили вазифасида фаолият кўрсатиб келган.