ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik, Ангелина Тимофеева. Ландсхут округининг бавария ландрати аъзоси Петер Драйер кеча Суриядан келган 31 нафар муҳожир-қочоқларни Берлинга, Меркелнинг маҳкамасига юборди. Сиёсатчи ўзининг бу ҳаракати билан Германия канцлерининг “қочоқларга нисбатан қўллаётган “очиқ эшиклар” сиёсати”га қарши ўз норозилигини билдирмоқда, РИА Новости Германиянинг N24 телеканали хабарига кўра.
Бундан сал олдин Драйер "агар Германия миллион нафар қочқинларни қабул қилаётган бўлса, менинг округим 1800 нафар муҳожирнигина қабул қила олади" деган эди. Қолганларни у автобусга тўғри Меркелнинг олдига юбормоқчи. “Акс ҳолда, округ ички тартиби хавф остида қолиши мумкин” деб изоҳ берди у ўз ҳаракатига. Айни вақтда бир автобус муҳожирлар Берлинга томон йўл олишган.
“Драйер округда рўй бераётган воқеаларга жамоатчилик эътиборини қаратмоқчи. У бу билан токи рўй берган инқироз таъсирини Меркелнинг ўзи ҳис қилмас экан, ҳеч нарса ўзгармаслиги амалда кўсартиб бермоқчи”, — деб ёзади Die Welt нашри, сиёсатчига яқин манбадан олинган маълумотларга асосланган ҳолда.
Германия ҳукумати матбуот-хизмати айни вақтда ушбу ҳодиса юзасидан маълумотлар тўпланаётгани ҳақида хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Германия 1,1 миллионга яқин қочоқларни қабул қилган эди.
Янги йил оқшоми куни Кёльн шаҳрида яшовчи одамлар ва кельнлик хотин-қизларга муҳожир ва қочқинлар томонидан оммавий ҳужумлар уюштирилган. Полициячилар хабарига кўра, шу пайтгача ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шаҳвоний зўравонлик қурбонларига айланган 600 нафар немис хотин-қизларидан аризалар келиб тушган.
Ушбу воқеалардан кейин бутун Германия бўйлаб мусулмон давлатларидан келган кишиларга ҳужумлар уюштирилиши ҳолатлари қайд этилган. Германия фуқаролари, шунингдек, оммавий норозилик намойишлари билан чиқишлар қилди. Юқоридаги каби жиноятлар Германиянинг Гамбург, Штатгар, Берлин сингари шаҳарларида ҳам рўй бергани хабар қилинмоқда.
Январ ойида ўтказилган сўровномалар хулосасига кўра, айни вақтда Германия аҳолисининг 60% қочоқларнинг янги оқимини қабул қилишга қарши фикр билдиришган.